Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 115 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
2022 йилнинг 17 сентябрь куни Тошкент молия институтида "Ўзбек ва рус тиллари" кафедраси томонидан Ўзбекистон халқ ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор таваллудининг 115 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Абдулла Қаҳҳор ижод музейида бўлиб ўтган ушбу тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Бобур Бобомурод, "Ўзбек ва рус тиллари" кафедраси мудири педагогика фанлари номзоди, доцент Нилуфар Юнусова, филология фанлари доктори Нишонбой Ҳусановлар Абдулла Қаҳҳорнинг ҳаёти ва ижоди юзасидан маъруза қилдилар.
Тадбир сўнгида Молия факультетининг фаол талабалари ўзлари ёзган шеър ва саҳна кўринишлари билан иқтидорларини намоён қилишди. Мазмунли ўтказилган ушбу тадбир талабаларда катта таасурот қолдирди.